Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 5 та уй ёниб кетди — видео

Ёнғин кучли шамол оқибатида катта майдонга тарқалган. Уни ўчиришга 1 соатдан ошиқ вақт кетди.

660views0replies
0

видеодан кадр

Самарқанд ФВБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 июль куни соат 14:58 да Самарқанд шаҳар Шоҳизинда кўчасидаги 242-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган. 
Шундан сўнг, ёнғинга 5 та қутқарув экипажлари жалб этилиб, ҳодиса жойига соат 15:04 да етиб борилганда 5 та хонадоннинг тахминан 200 м.кв майдонида шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнаётган бўлган.
Қайд этилишича, ёнғин кучли шамол натижасида тезда катта майдонга тарқалган. Ёнғин соат 15:39 да ўраб олиниб, 17:00 да ўчирилган. Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.
660views0replies
0

Комментарии