Поиск
RUUZ

Общество

“Шахмат қироличаси” Юдит Полгар Тошкентда шахмат чемпионатида қатнашади

10-15 август кунлари пойтахтда мукофот фонди 610 млн сўмни ташкил қилувчи Zakovat-Gambit турнири ўтказилади.

505views0replies
0

chess24.com

Масс-медиа фонди, Zakovat ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги ва SkyChess шахмат мактаби ушбу йирик турнир ташкилотчилари ҳисобланади. Мусобақада барча хоҳловчилар ёш ва рейтинг чекловисиз қатнашишлари мумкин.
Zakovat-Gambit чемпионати меҳмонлари орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионлари Вишванатан Ананд, Рустам Қосимжонов ҳамда 2016 йилда ўйин сеансидаги партиялар сони бўйича шахмат жаҳон рекордини ўрнатган (48 ўйин) Тимур Гареев ҳам бор. Шунингдек, 2018 йилда 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионати иккинчи ўрин совриндори ҳамда 2019 йилда жаҳоннинг энг яхши 30 шахматчиси қаторидан жой олган Гулрухбегим Тохиржонова ташриф буюради. Бундан ташқари, энг кучли “эркак” шахматчилар ўнлигига кира олган ягона аёл-гроссмейстер, супергроссмейстер рейтингига эришган ягона шахматчи аёл, “шахмат қироличаси” Юдит Полгарнинг келиши кутилмоқда.
“Барчани рўйхатдан ўтишга ва иштирок этишга таклиф қиламан. Балки рақиб бўлиб ўйнаш насиб қилар. Бу қизиқ бўлиши аниқ!" - дейди Юдит Полгар ўз видеомурожаатида.
Чемпионатда улар нафақат меҳмон сифатида қатнашади, балки иштирокчилар билан шахмат ўйнашади ва мастер-класслар ўтказади.
Мусобақанинг ахборот ҳамкори: UzNews.uz
505views0replies
0

Комментарии