• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 9 ноября 2021

Ўзбекистонда кузатилган чанг ҳодисаси одам соғлиги учун қанчалик хавфли?

Тошкентда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркиби ўрганиб чиқилди.

1046
0
UzNews.uz

Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан пойтахтда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркиби ўрганиб чиқилди. 

Чанг таҳлили учун намуналар пойтахтнинг Олмазор тумани “Беруний” метро бекати ва Мирзо Улуғбек туманининг “Академ шаҳарчаси” ҳудудларидан олинди. 

Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм дан 1 мкм гача бўлган турли масштабларда олинди.

Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди. Ускуналар иши Data Collector дастури ёрдамида назорат қилинди.

“Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2021 йил 5 ноябрдаги чанг намуналарида 42 турдаги пестицидлар мавжудлиги газ хроматографияси ёрдамида таҳлил қилинганда намуналарда пестицидлар мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Таҳлил маълумотлари чанг таркибида туз ҳам меъёрда эканлигини аниқлади. Чанг намуналарида рН ўлчови чанг эриганида ишқорий хусусиятларини кўрсатди.

“Намуналар таҳлили улар табиатига кўра стандарт чанг эканлигини кўрсатди. Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас”, - келтирилади хабарда.

1046
0