28 июль куни Ўзбекистонда коронавирус бўйича суткалик антирекорд яна янгиланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
28 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 879 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 529 нафарга етди.
Кеча коронавирус бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистонда (90), Жиззах (98), Самарқанд (82), Сурхондарё (95), Фарғона (75), Хоразм (50), Тошкент (109) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (140) рўйхатга олинди.
28 июль куни кун давомида 573 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Аммо, 6 нафар бемор вафот этди.
Маълумот учун, республикада охирги 10 кундан бери коронавирус бўйича суткалик антирекорд бир неча марта янгиланди.