Ўзбекистонда келаси ҳафтадан Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакциналарини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида маълум қилди.
Вакцина Олмалиқ шаҳридаги Jurabek Laboratories корхоналарида ишлаб чиқарилади. Дастлаб, ойига тахминан 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев бугунги кун таҳлилларига асосланиб, пандемия яна 10 йил давом этиши мумкинлигини, бундай шароитда ҳар бир одамни йилига икки марта эмлаш кераклиги ва бу касалликнинг оғир йўлидан қочишнинг ягона йўли эканлигини таъкидлади.