1 августдан ИИВнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тасдиқланган шаклдаги янги намунадаги кўкрак нишон белгиси билан хизмат олиб боришади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Кўкрак нишон белгиси олтин рангли, қалқон кўринишида, алюминий металидан тайёрланган. Асос ИИВ эмблемаси, ҳудудий код ва рақамлардан иборат.
Кўкрак нишони марказида ИИВ эмблемаси жойлаштирилган. Эмблеманинг юқори ва пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси ва Ички ишлар вазирлиги ёзувлари бор. Энг юқори қисмида 8 қиррали юлдуз, ярим ой ва 5 қиррали юлдуз жойлаштирилган.
Пастки қисмида жойлашган кўкрак нишон белгисининг коди – 2 хонали ҳарф ва 4 хонали рақамдан иборат.