Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга киришда COVID-19 аниқланган туристлар ватанига қайтариб юборилади

ТИВ ҳаво ва темир йўллар орқали Ўзбекистонга кириш тартиби бўйича маълумот берди.

582views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Ўзбекистонга автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган хорижликларда COVID-19 инфекцияси аниқланса, мамлакат ҳудудига киритилмаслиги ҳақида хабар бергандик.  
Ташқи ишлар вазирлиги ҳаво ва темир йўллар орқали Ўзбекистонга кириш тартибини маълум қилди.  
Қайд этилишича, ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистонга келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР-тест орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга, деб топилган маълумотномани тақдим қилади.
“Сариқ” ва “қизил” тоифага ажратилган давлатлардан кириб келаётган шахслар Ўзбекистон ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда, 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташлари талаб этилади.
Ўзбекистонга турист сифатида келаётган чет эл фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган туроператор томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси вакилларига зарурат бўлганда туризм хизмати кўрсатилаётган шахслар ва туризм хизматини кўрсатиш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ваучер тақдим қилинади.
Ўзбекистоннинг Давлат чегаралари ўтиш пунктларида, халқаро аэропорт ҳамда вокзаллардан Ўзбекистонга “сариқ” ва “қизил” давлатлардан туроператор ёки турагент хизматларидан фойдаланмаган ҳолда мустақил ташриф буюраётган туристлар умумий тартибда кириб келиши белгиланган.
Ўзбекистонга кириш вақтида турист томонидан коронавирус инфекциясининг мавжуд аломатлари туфайли топширилган тест натижалари мусбат чиққанда ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания ёки бошқа транспорт компанияларининг йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
582views0replies
0

Комментарии