Поиск
RUUZ

Общество

Аҳолига бир марталик тиббий ёрдам билан чекланмаслигимиз керак — Танзила Норбоева

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида ҳудудларда тиббий хизматларнинг сифатини ошириш кераклиги таъкидланди.

638views0replies
0

Сенат

Бугун, 30 июль куни Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Унда давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Сенат раиси Танзила Норбоева аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича муаммоларга тўхталди.
– Соғлиқни сақлаш ходимлари жойларда уйма-уй юриб, аҳолининг кўпроқ қайси касалликлар билан оғриётганини аниқланиши керак, - деди Сенат раиси. – Шу орқали ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатини ошириш зарур. Бунинг учун жалб этилган мутахассислар малакали бўлиши, беморлар дардини тинглай олиши лозим. Жойлардаги маҳаллий кенгашлар ҳам фаол бўлиши керак. Аҳолига бир марталик тиббий ёрдам, ёки даволаш билан чекланмаслигимиз керак. Ҳозирги пандемия даврида бу масалаларга алоҳида эътибор бериб, ишлаш орқали аҳолининг саломатлиги сақлаш керак. Бу саъй-ҳаракатларимиз аҳолининг саломатлигини сақлаш, миллат генофондини яхшилашга хизмат қилади.
Ялпи мажлисда давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳам эшитилди.
638views0replies
0

Комментарии