Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ишсизлар ва ёшлар томонидан кўп жиноят қилинаётгани айтилди

Жорий йилда жиноят кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан нақ 111,9 фоизга ортган. Энг кўп жиноят Тошкент шаҳрида бўлган.

733views0replies
0

Сенат

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ахборот берди.
Вазирнинг ҳисоботида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Хусусан, жорий йил 6 ойида республика бўйича содир этилган умумий жиноятлар сони 45 630 тани ташкил қилиб, ҳар 100 минг аҳолига ўртача 132 тадан тўғри келган. Ушбу рақам ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ортган.
Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрига 383,3 тадан, Фарғона вилоятига 223,4 тадан, Тошкент вилоятига 168,4 тадан, Сирдарё вилоятига 151,4 тадан тўғри келиб, республика миқёсида салбий кўрсаткич қайд этилган.
Олди олиниши мумкин бўлган 217 та қотиллик, 4 137 та тан жароҳати етказиш, 135 та босқинчилик, 1 100 та безорилик, 7 618 та ўғрилик, 9 439 та фирибгарлик жинояти содир этилишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари, 6 мингга яқин (5 837 нафар), айниқса, Андижон (1130), Тошкент (709), Фарғона (602) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (595) ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилган.
Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг илк ярмида оилавий муносабатлар доирасида содир этилган жиноятларнинг 77 таси қотиллик, 798 таси тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар.
Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 9 575 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти, яъни 70 фоизи Тошкент шаҳар, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятларига тўғри келади.
Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги оқибатида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 3 236 нафар хотин-қиз томонидан 1 163 та жиноят содир этилган.
Ёшлар билан ишлашда кўплаб муаммолар сақланиб қолаётганлиги, уларни бартараф этишга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги оқибатида жорий йилнинг январь-июнь ойларида содир этилган жами жиноятларнинг 7 849 таси айнан ёшлар томонидан содир этилган. Жиноятга қўл урган ёшларнинг 3180 нафарининг бандлиги таъминланмаган, таълим билан қамраб олинмаган ёшлар ташкил этган.
733views0replies
0

Комментарии