Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 4 млрд сўмлик таъмирлаш ва қурилиш ишлари тендерсиз ўтказилган

Қонун бузилишлари ободонлаштириш бошқармаси, олий ва халқ таълими тизимида аниқланган. Республика бўйича бундай ҳолатлар қарийб 30 млрд сўмни ташкил қилди.

620views0replies
0

Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова қатор қонун бузилишлари ҳақида маълумот берди.
Бюджет буюртмачилари томонидан объектларни жорий таъмирлаш бўйича “dxarid.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилган эълонлар жойларга чиқиб ўрганилганда, Тошкент шаҳридаги 4 та объектда 3,7 млрд сўмлик, шундан 2,8 млрд сўмлик Ободонлаштириш бошқармаси, 611 млн сўмлик олий таълим, 200 млн сўмлик халқ таълими тизимида жорий таъмирлаш ва қурилиш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб бошлаб юборилганлиги ёки аллақачон тамомланганлиги аниқланди. 
Худди шундай ҳолатлар Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Фарғона вилоятари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аниқланган.
Мониторингда қонунчиликка зид равишда 141 млрд сўмлик 458 та давлат харидларини амалга оширилиши бўйича эълон қилинган танловни бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 372 та тақдимнома киритилган ва қонун бузилишларининг олди олинган.
Жами 111 та объектда эса 29,5 млрд сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича эълон қилинган танловлар юзасидан ғолиблар аниқланмасдан қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки якунланган.
620views0replies
0

Комментарии