30 июль ҳолатига Ўзбекистонда 924 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси, 559 нафар кишида пневмония қайд этилди, дея хабар берди ССВ Матбуот хизмати.
Энг кўп янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикасида (95), Жиззах (99), Самарқанд (94), Сурхондарё (102), Фарғона (89), Хоразм (47), Тошкент (98) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (136) рўйхатга олинди.

Кеча кун давомида 796 нафар бемор соғайди, аммо 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.