Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда аёл ногирон онасини калтаклади – видео

У ўз онасини ҳокимиятдан пул сўраш учун вилоятдаги Касаба уюшмалари бўлими биноси олдига олиб келган.

1530views0replies
0

видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июль куни Қарши шаҳар Шайхали маҳалласи Бўзтепа кўчасида яшовчи Х.О. ногирон онаси М.А.ни Қашқадарё вилояти Касаба уюшмалари бўлими биноси олдига ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган ва уни шу ерда қолдириб, ўзи эса ишлари билан бошқа жойга кетган.
Шундан сўнг, Х.О. қайтиб келиб, онасини у ҳокимият вакилларидан пул сўрамаганини сабаб қилиб, таҳқирлаган. 
Қайд этилишича, Х.О. ва унинг оиласига 2020 йил январь ойидан 2021 йил июль ойигача озиқ-овқат ва 56 млн 500 сўм моддий ёрдам берилган. 
Шунингдек, унга уй-жой ажратилган бўлиб, тўловларни тўлашга имкони йўқлиги боис, Қарши шаҳар “Ипотека банк” томондан 28 млн 634 минг сўм кредит ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан уй-жой қуриш учун 0,2 сотих ер ажратилган.
Ҳозирда Х.О.нинг онасига нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ томонидан ўрганилмоқда.
1530views0replies
0

Комментарии