Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қоидабузар автомобилларни аниқловчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда

Мазкур қурилма камераси машина тўхтаб турганида ва ҳаракат вақтида 360 градус масофада содир этилган қоидабузарликларни аниқлайди. 

641views0replies
0

видеодан кадр

Республикада ЙПХ ходимларига бириктирилган автомашиналарнинг том қисмига қоидабузарликни аниқловчи махсус қурилма ўрнатилмоқда. Мазкур қурилманинг олд, орқа ва ён томонларида кузатув камералари бўлиб, транспорт воситаси тўхтаб турганида ва ҳаракат вақтида 360 градус масофада содир этилган қоидабузарликларни аниқлайди.  Ушбу қурилма ўрнатилган автомашинага бир ёки қарама-қарши йўналишдаги автомашиналарни:— Тўхташ ва тўхтаб туриш; —  Ҳаракатланиш тезлигини меёридан ошириш; — “Қизил”га амал қилмаслик; — Давлат рақам белгиси орқали қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди. Шунингдек, қурилма қоидабузарликларни онлайн тарзда қайд этади ва қоидабузарнинг яшаш манзилига жарима қоғози юборилади. Ушбу қурилма ҳозирда Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунлангач республиканинг барча ҳудудларида қўллаш режалаштирилган.
641views0replies
0

Комментарии