Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олган. Бу ҳақда бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълумот берди.
Асадовнинг таъкидича, Шавкат Мирзиёев вакцина билан тўлиқ эмланган. Аммо, президентнинг айнан қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот бермаган.
“Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. ZF-UZ-VAC-2001, AstraZeneca ва “Спутник V”. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар”, - дейди Асадов.