• 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 2 августа 2021

Ўзбекистонда ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво бўлади

Синоптиклар республикада август ойининг бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

834
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида республиканинг текислик ҳудудларида ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши давом этади, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо ушбу кунлардаги аномал ҳарорат июль ойининг энг иссиқ давридагидек аҳамиятли эмас. Кечалари аста-секин узаяди, кунлар эса қисқаришни бошлайди.

Ушбу ҳафтанинг катта қисми давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғир ва момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ўзбекистон бўйича 2-4 августда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2-5 августда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.

834
0