Бугун, 2 август куни Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг навбатдаги брифингида давлат раҳбари иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берилди дея, маълум қилмоқда ЎзА.
Унга кўра, бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот ҳамда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.
Жума куни президент Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.