• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 августа 2021

Олмалиқда Malibu’ни қўйворишни буюрган командир ва ҳайдовчи жазога тортилди

Инспектор Malibu’га жарима ёзаётганида “юқоридан келган буйруқ” сабаб ҳайдовчини қўйиб юборишга мажбур бўлганди. 

1793
0
Видеодан кадр

ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилган назорат-рейд тадбирида М. Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Аброр Исмоилов томонидан “OʼZTEMIRYOʼLMASHTAʼMIR” УКга тегишли Malibu (давлат рақами 01 584 AAA) ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан EV-21 серияли 10-972827 рақамли электрон шаклдаги баённома (122 минг 500 сўм жарима) расмийлаштирилган.

Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан “хушмуомала”да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазоланди.

1793
0