Поиск
RUUZ

Общество

"Балиқ бошидан сасийди" — Блогер Хушнудбек Худойбердиев Олмалиқдаги Malibu воқеаси ҳақида

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ИИВ ва Бош прокуратурага мурожаат билан чиқиб, лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот берилишини сўради.

1602views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Тошкент вилоятида ЙПХ ходими Malibu автомобилига жарима ёзаётганида унга буни қилмаслик бўйича топшириқ берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз муносабатини билдириб, ИИВ ва Бош прокуратурага мурожаат билан чиқиб, эфирдаги лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот берилишини сўради.
Унинг ёзишича, ЙПХ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича охирги йилларда кўп ишлар қилинмоқда. Агар ислоҳот энг аввало тизимдаги мана шундай "танка"ларни тозалашдан бошланмаса, ҳамма иш бефойда.
“Ушбу лавҳа бўйича тўлиқ ҳисобот беришингизни сўраймиз. Буйруқни берганларнинг исм-шарифи ким, лавозими қанақа? Биринчи буйруқни берган энг каттакондан бошлаб "101"гача, барчасини очиқланг. Шунингдек, уларга қатъий жазо чораси қўллаш керак. Айниқса, энг биринчи бўлиб топшириқ берган одамни тизимдан бутунлай, бир умрга ҳайдаш керак. Шунчаки узр сўраб, "билмай қолибман, тавба қилдим, кўзим энди очилди" деган эчки қасамлар ўтмаслиги керак. Токи, бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлар эди.
Malibu’даги "ходим" кимлигига ҳам аниқлик киритилиши, қонуний хизмат вазифасини ўтаётган орган ходимига нисбатан юқори лавозимдаги танишлари орқали босим ўтказмоқчи бўлганига ҳуқуқий баҳо берилиши керак”, - деб ёзади ҳуқуқшунос.
1602views0replies
0

Комментарии