2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар геолокациялари тақдим этилди.
Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар қуйидагилар:
— “Пахтакор” марказий стадиони (1-3 сектор);
— “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдони (4 сектор)
— Тошкент ботаника боғи (5-8 сектор);
— “Бунёдкор” футбол клублари стадионлари (9-11 сектор).
Барча ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 5 августдан, икки сменада (1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланади.