ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Аммо, автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.