Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекистоннинг пойабзаллари Туркияникидан кам эмас” — “Ўзчармсаноат” вакили

Бозорларда сотувчилар томонидан маҳаллий маҳсулотни хориж бренди деб, алдаб сотиш кўплиги таъкидланди. Шунингдек, ички талаб бўйича муаммо аёллар ва болалар пойабзалларида борлиги тан олинди.

727views0replies
0

"Ўзчармсаноат" уюшмаси

Бугун, 3 август куни АОКАда “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Унда қачон Ўзбекистон Туркия, Италия брендлари билан рақобатлаша олиши, республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорнинг неча фоизини таъминлаши сўралди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Акбар Султановнинг маълум қилишича, маҳаллий маҳсулотларнинг сифати яхши даражада.
“Ҳозир Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарган пойабзали Туркияникидан кам эмас. Керак бўлса, ортда қолдиради. Сабаби ички бозорни талаби асосида ишлаб чиқаришдаги қолиплар ўзгартирилди. Мултибренд дўконлар орқали сифатли, ҳамёнбоп нархларда сотилмоқда”, - изоҳлади Акбар Султанов. 
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Адҳамжон Мўйдинов бозорларда маҳаллий пойабзалларни Туркия, Италияда ишлаб чиқарилган дея алдаб сотилаётганини таъкидлаб, ички талаб бўйича маълумот берди.
"Республикамизда тахминан 90-100 млн жуфт атрофида ички талаб мавжуд. Эркаклар пойабзали бўйича ички талаб қопланган. Бу йўналишда экспортга ҳам йўналтиряпмиз. Бизда аёллар ва болалар пойабзали бўйича ички талаб қондирилмаган. Бугунги кунда 65-75% ички талаб қондирилган, қолган 30% ни импорт ҳисобига тўғри келяпти”, - дейди Адҳамжон Мўйдинов.
727views0replies
0

Комментарии