• 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 августа 2021

Жиззахда уйида ҳужра ташкил қилган аёл ушланди — видео

У энг кичиги 6 ёш бўлган вояга етмаган болалар ва маҳалладошларига диний сабоқ берган.

1121
0
Видеодан кадр

Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи аёл ўз уйида ҳужра ташкил қилгани фош этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Диний маълумотга эга бўлмаган аёл 15 дан ортиқ фуқарога диний таълим бериш билан ноқонуний шуғуллангани аниқланди. Уларнинг 8 нафари вояга етмаган болалар, энг кичиги 6 ёшда бўлган.  

Тезкор тадбирда 20 дона диний мазмундаги адабиёт ва қўлланмалар аниқланиб, бир қисми далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат бўйича МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

1121
0