• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 августа 2021

7 ойлик боласини $10 мингга сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

У фарзандини сигир сути билан боқиб келган.

1299
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани суди фарзандини $10 мингга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Yangi Davr информацион дастурида маълум қилинди.

Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бир аёл 7 ойлик фарзандини бошқа фуқарога $10 миннга сотаётган вақтда ушланган.

Судланувчи аёлнинг таъкидича, у фарзандини боқолмагани сабаб уни сотишга мажбур бўлган. Шунингдек, у ўзганиннг хонаданида сигир-соғувчи сифатида ишлаб, боласини ҳам сигир сути билан озиқлантирган.

Аёлнинг яна бир фарзанди ва 7 ойлик чақалоғи меҳрибонлик уйига топширилди.

Шундан сўнг, аёлга нисбатан суд ҳукм чиқарди. Унга кўра, жиноятчига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1299
0