Поиск
RUUZ

Происшествия

Matiz Nexia’ни қувиб ўтаётганда 13 яшар қизалоқни уриб кетди: қиз вафот этган

Фарғона ИИБ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

613views0replies
0

видеодан кадр

Фарғонада Matiz 13 ёшли қизни уриб кетиши натижасида қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Тошлоқ тумани Қашқар қишлоғи ҳудудидан ўтган 4К-842 Заркент–Қалъача автомобиль йўлининг 1-километрида Matiz ҳамда Nexia ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Қайд этилишича, Matiz ҳайдовчиси ўзига нисбатан битта йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Nexia’ни қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўл четидаги 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган.
Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда тезкор тергов гуруҳи ҳамда мутасадди ходимлари билан биргаликда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
613views0replies
0

Комментарии