Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда шифокорни дўппослаган ака-укалар қамоққа олинди

Улар оилавий поликлиника шифокори қароридан норози бўлиб, уни аёвсиз калтаклашган.

682views0replies
0

Видеодан кадр

22 яшар йигит акасини тиббий кўрикдан ўтказган шифокорни калтаклагани ҳақида хабар бергандик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матубот хизмати хабарига кўра, дўппосланган шифокор У.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Тиббий текширувда шифокорга бош миянинг ёпиқ шикасти, бош миянинг кучли  чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳасини жиддий зарарланиши, пешона, ўнг чакка ва ўнг юз юқори қовоқ соҳаси кучли қонталаш ташхиси қўйилган.
Муштумзўр ака-укалар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
682views0replies
0

Комментарии