Поиск
RUUZ

Экономика

Коронавирус ўчоғи Ухань ва Тошкент ўртасида юк поезди қатнови йўлга қўйилди

Илк рейс Ухандан Тошкентга йўлга чиққан. Поезд 12 кунда етиб келади.

668views0replies
0

russian.people.com

28 июль куни Хитойнинг Ухань шаҳридан биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди.  
Қайд этилишича, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади. 
Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал буёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.
“Ушбу тўғридан-тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинувини ошишига ва шубҳасиз, транспорт харажатлари ва товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқаришига хизмат қилади”, - дейди China Railway Modern Logistics Technology Co логистика компанияси ходими.
668views0replies
0

Комментарии