Бугун, 5 август куни соат 06:00 ларда Андижон вилояти, Андижон туманида 24 ёшли ҳайдовчи “Зил-131” юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган 32 ёшли И.Б. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда 24 ёшли И.А. бошқарувни йўқотган ва атрофдаги уй деворини бузиб кириб, ағдарилган. Юк автомобили ҳайдовчисига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда катта тезликдаги Nexia дўконни бузиб ташлаганди.