• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 августа 2021

Қашқадарёда Lacetti ва Isuzu тўқнашди: 4 киши куйиб, вафот этди

Икки машина тўқнашиши натижасида Lacetti ёниб кетган.

722
0
Видеодан кадр/ kun.uz

Бугун, 5 август куни Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиб, ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Деҳқонобод тумани ҳудудидаги йўлда тошкентлик 53 ёшли Ш.К. бошқарувидаги Lacetti Термиздан Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётган 23 ёшли фуқаро бошқарувидаги Isuzu юк автомобили билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда Lacetti’да ёнғин келиб чиқиб, машинадаги 4 нафар фуқаро таниб бўлмас даражада куйиб, вафот этган. 

Туман ФВБ ўт ўчирувчилари воқеа жойига соат 14:27 да етиб бориб, ёнғинни 14:45 да ўчиришган.

Маълум бўлишича, Lacetti ҳайдовчиси ухлаб қолган ва Isuzu йўлига чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

722
0