Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига етиб келди

Ўзбекистон президенти Маслаҳат учрашувида умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорлик бўйича истиқболли йўналишларни илгари суриши кутиляпти.

533views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
6 август куни Шавкат Мирзиёев “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди. У барча қўшни мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган эди. Иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Навбатдаги саммитда, аввало, илгари эришилган келишувларнинг натижалари кўриб чиқилади. Минтақада барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик учун қулай шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, пандемияга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кўмак муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриши, умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини баён этиши кутилмоқда.
Шунингдек, саммитда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти ва Иқтисодий форум, миллий маҳсулотлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ҳамда санъат усталари концерти ҳам ўтказилади.
533views0replies
0

Комментарии