Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Тожикистон ва Россия ҳарбийлари билан қўшма машғулотларни бошлади

Афғонистонга яқин жойдаги полигонда зирҳли ҳарбий техникалар, учувчисиз учиш аппаратлари синовдан ўтказилади.

1005views6replies
0

Мудофаа вазирлиги

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Ҳарб-майдон” полигонида 2,5 мингдан ортиқ Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги қўшма машғулотлар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Афғонистон чегарасидан 20 км узоқликда ўтаётган машғулотлар 10 августгача ўтказилади.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Зиябоев, Тожикистондан мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Абдуҳошим Ғуломзода ва Россия Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Евгений Поплавской қатнашди.
Қўшма машғулотларда зирҳли ҳарбий техникалар, учувчисиз учиш аппаратлари, турли хилдаги қурол-аслаҳалар қўлланади ва шартли душман куч ва воситалари яксон этилади.
1005views6replies
0

Комментарии