ССВ хабар беришича, 2021 йил 5 август ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 974 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Қорақалпоғистон (103), Сурхондарё (105), Самарқанд (102), Фарғона (96), Тошкент (110) вилоятларида ва Тошкент (125) шаҳрида рўйхатга олинган.
Шунингдек, 5 август куни 547 нафар кишида пневмония аниқланди. Кеча кун давомида 882 киши коронавирусдан соғайган бўлса, 6 нафар бемор вафот этди.