Кеча, 5 август куни Ўзбекистонда барча давлат ОТМларга кириш синовлари бошланди.
Кириш имтиҳонлари республика бўйлаб 35 та объектдаги 53 та жойда ўтказилмоқда. Пойтахтда абитуриентлар 4 та объектда — “Пахтакор” ва “Бунёдкор” футбол клублари стадионлари, “Ғалаба” боғи, Тошкент ботаника боғида имтиҳон топширишади.
UzNews.uz фотомухбири Ботаника боғидаги кечки сменада ўтказилган имтиҳондан ёрқин суратларни кадрга муҳрлади.
Ботаника боғида 5 августдан бошлаб 12 кун давомида икки сменада —07:00 – 10:00 ва 19:00 – 22:00 га тест синовлари ўтказилади. Битта смена вақтида бу ерда 700 дан ортиқ абитуриентлар иштирок этади.