Поиск
RUUZ

Политика

“Миллий тикланиш” ҳам президентлик сайловидаги номзодини кўрсатди

Сайловда Ўзбекистон президенти бўлиш учун учинчи даъвогар кимлиги ҳам аниқ бўлди.

724views2replies
0

"Миллий тикланиш" ДП

Бугун, 6 август куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари VII Пленуми ўтказиляпти.
Унда партия Ўзбекистон президентлиги сайлови учун ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров номзодини илгари сурди.
А. Қодиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Туркиянинг Эгей университетини, 2009 йилда Тошкент Молия институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Кўп йиллар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси тизимларида турли лавозимларда, шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари бўлиб фаолият юритган. 2015 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Бундан аввал, Экопартия ва "Адолат" СДП ўз номзодларини кўрсатганди.
724views2replies
0

Комментарии