"Ҳурматли харидорлар, моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади", - дейилади компания хабарида.
Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрида тўхтатилади.
"GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобил тўлиқ ҳажмда етказиб берилади", - дейилган компания матбуот хизматида.