Поиск
RUUZ

Общество

ДТМ имтиҳонга телефон олиб кирган абитуриентни аниқлади

6 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган тест саволлари бўйича ҳам изоҳ берилди.

1102views0replies
0

ДТМ

Давлат тест маркази хабарига кўра, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1185323 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тегишли. 
Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 1155745 рақамли тест топшириқлари китоби 5-август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тест синовларига оид. Абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, тест синовидан четлаштирилган.
Мажбурий фанлар блокининг Ўзбекистон тарихи ва математика фанларидан тест топшириқлари акс этган 1186266 рақамли тест топшириқлари китоби 5-август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тегишли. Унда абитуриент тест топшириқлари китоби варағини йиртиб, ташқарига олиб чиққани учун тест синовидан четлаштирилган.
Биология ва кимё фанларидан тест топшириқлари акс этган 1235875 рақамли тест топшириқлари китоби бугун, 6 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Ушбу ҳолатда абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.
1102views0replies
0

Комментарии