Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ ўзбекистонлик ўқувчиларга $10 миллионлик хориж дарсликларини беради

Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлиги ва ишга тайёрлигини ошириш учун $5,5 млн ажратилади.

562views0replies
0

usembassy.gov

Бугун, 6 август куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги учун халқаро нашриётлар ишлаб чиққан иккита туркум дарсликлар учун лицензия олганини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.  
10 млн АҚШ долларига тенг туркум 5–11-синфлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмалар, шунингдек, 1–11-синфлар учун “Хорижий тил – инглиз тили” фанидан дарсликлар, иш дафтарлари ва ўқитувчилар учун қўлланмалардан иборат.
Ўзбекистон контекстига мослаштирилган дарсликлар 2021/22 йилги ўқув йилида 200 та мактабда синовдан ўтказилади. Ушбу дарсликларнинг республика бўйича 665 миллиондан ортиқ ўқувчи ўртасида тақсимланиши 2022/23 йилги ўқув йилидан бошланади.
Дарсликларга қўшимча равишда, USAID молиялаштирадиган “Ўзбекистонда баркамоллик учун таълим дастури” доирасида ишлаб чиқилган “Она тили” ва “Математика” (1–4-синфлар), шунингдек, “Информатика ва ахборот технологиялари” (5–11-синфлар) фанларидан таълим стандартларини топширди. Халқаро андозаларга максимал мослаштирилган ушбу юқори сифатли асосий ҳужжатлар Халқ таълими вазирлигига таълим тизимини модернизация қилишда ёрдам беради.
Бугун USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов DOAG доирасида яна 5,5 млн АҚШ доллари ажратишни назарда тутувчи қўшимча ҳужжатни имзолади. Бу маблағлар ёшларнинг ишга киришидан олдин уларнинг тадбиркорлиги ва ишга тайёрлигини ошириш учун ишлатилади.
562views0replies
0

Комментарии