Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар Қавали маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.Ж. Шаҳзод Қ. томонидан 2020 йил октябридан 2021 йилнинг 1 февралига қадар зўрлаб келингани айтилган видеолавҳа тарқалди.
Шаҳзод Қ. Ш.Ж.нинг номусига теккан вақтида олган суратлари билан шарманда қилиш билан қўрқитиб, қиз билан мажбуран жинсий алоқа қилиб келган.
Ота-онасининг айтишича, қизи ўзини 2 марта ўлдирмоқчи бўлган. У 12 дона уйқу ва бошқа дори ичган. Ўзини осмоқчи бўлганида эса отаси қайтариб қолган.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ш.Ж.га нисбатан бир неча бор судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосалари олинган.
Терговга қадар текшириш натижасига кўра, Тергов бошқармаси суриштирувчиси томонидан Ш.Қ.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан, ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди тартибида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва натижаси аризачи М.Ш.га алоқа хати орқали ёзма маълум қилинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.