Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда йигит тунда ота-онаси учун мушакбозлик уюштирди — видео

Ўғил онасининг туғилган куни, ота-онасининг 30 йиллик турмуш қурганини ярим кечаси нишонлади. Йигит тегишли тартибда жаримага тортилди.

563views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 6 августидан 7 августга ўтар кечаси 00:30 да Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро онасининг 52 ёшга тўлиши, ота-онасининг турмуш қурганига 30 йил тўлгани муносабати билан баланд мусиқа қўйиб, карантин қоидаларига зид равишда одамларни тўплаб, мушакбозлик уюштиради.    
Карантин талаблари ва тундаги осойишталикни бузганлар ҳудудий ИИБга олиб келиниб, тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Ҳолат бўйича ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
563views0replies
0

Комментарии