Поиск
RUUZ

Общество

Olmazor city’да беҳаё ҳаракат қилган аёл ва эркакка ҳуқуқий баҳо берилди

Ҳолатга нисбатан ИИВ муносабат билдирди.

6057views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги балконда аёл ва эркакнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, видеода тасвирланган аёл ва эркак икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила ҳамда улар чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган.
Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. 
“Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади”, - дейилади хабарда.
6057views0replies
0

Комментарии