Поиск
RUUZ

Общество

Мактабларда янги ўқув йилида дарслар қай тартибда бўлиши айтилди

ХТВ вакили вазирликнинг режасини маълум қилди.

1706views0replies
0

Тошкент шаҳар ХТБ / Иллюстрация

Янги 2021-2022 ўқув йилида мактаб ёшидаги болалар орасида касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани сабабли дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин. 
Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида МТРКнинг телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади. 
“Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди”, - дейди Лайло Рустамова.
1706views0replies
0

Комментарии