• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 10 августа 2021

Қисқа телефон рақамлари онлайн-аукционга чиқарилди

Бошланғич нархи 9 млн сўмдан 58 млн сўмгача бўлган тўрт хонали махсус рақамлар фақат юридик шахсларга сотилади.

1517
0
UzNews.uz скриншоти

5 август куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида UZEX биржасининг ахборот тизимида талаб қилиб олинадиган рақамлар комбинациясида қисқа (4 рақамлик) рақамлардан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ўтказиш бўйича шартнома тузилди.

Қайд этилишича, келишувдан кўзланган асосий мақсад маълумот хизматлари учун қисқа (4 рақамлик) махсус рақамларни онлайн-аукцион тарзда сотиш орқали улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Ҳамкорлик доирасида қисқа рақамлар очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида биржанинг mobilraqam.uzex.uz платформасида онлайн-аукцион тарзида сотила бошланди.

Онлайн-аукционларда фақат юридик шахслар иштирок этишлари мумкин бўлади. Бунинг учун mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП)га закалат ва воситачилик йиғими учун керакли маблағларни киритишлари керак.

1517
0