Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда барча транспорт тизимлари бирлаштирилди

Президент “Транспорт тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 

1278views0replies
0

UzNews.uz

Унга кўра, автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва транспорт инфратузилмаси объектлари Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизимини ташкил этади. Транспорт вазирлиги соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар транспорт ташкилотларининг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳамда улар ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас.
Қонунга кўра, транспорт воситалари мувофиқлик ёки транспорт воситаси турини маъқуллаш сертификатига эга бўлиши ва рўйхатдан ўтказилиши керак. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспортларни Ўзбекистонга олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ваколатли органлар вокзалда, аэровокзалда, аэропортда, метрополитенда ва автостанцияга кириш жойида транспорт воситасини, багажни, юк багажини ва юкни, йўловчиларни ва бошқа шахсларни кўздан кечиришдан ўтказиши мумкин.
Шунингдек, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда транспорт ташкилотларининг объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, улар жойлашган ерларда ерости иншоотларини жойлаштириш тақиқланади. Алоҳида ҳолларда, лойиҳалаштириш ва қуришга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси рухсати билан йўл қўйилади.
Транспорт ташкилотлари ва ташувчилар фаолияти транспорт ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир шароитларда банд бўлган ходимларнинг дастлабки ҳамда даврий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.
1278views0replies
0

Комментарии