Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида рус тилини ўқитиш бўйича янги 100 минг дарслик чоп этилди

Мазкур китоблар Ўзбекистон мактабларининг иккинчи синф ўқувчилари учун мўжжаланган. Сентябрдан бошлаб 3-7-синф ўқувчилари учун ҳам китоблар нашр этилади.

622views0replies
0

Россия Ташқи иўлар вазирлиги

Россия Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган янги дастур йўлга қўйилди.
Мазкур “Класс!” (“Зўр!”) деб номланган лойиҳа доирасида Россия Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Тошкентда рус тили бўйича 100 мингта янги дарсликлар чоп этилди.
Қайд этилишича, мазкур китоблар сентябрдан республика мактабларининг иккинчи синф ўқувчиларига ўзларининг миллий тили билан бирга ўқитилади. 
Нашрнинг умумий тиражи 600 минг нусхадан ошади. Дарсликлар рус тилини чет тили сифатида ўрганиш бўйича янги ўқув дастурига мувофиқ рус тилининг икки тилли ва кўп маданиятли таълими университетлараро маркази директори Елизавета Ҳамраева бошчилигидаги рус ва ўзбек ёзувчиларининг бирлашган жамоаси томонидан ишлаб чиқилган. 
Лойиҳа доирасида cентябрдан бошлаб 3-7-синф ўқувчилари учун, янги йилдан эса 8-11-синфлар учун рус тили бўйича янги дарсликлар синовдан ўтказилади. 
Миллий тилда ўқитиладиган мактаблар учун рус тили дарсликларининг принтсипиал янги линияси устида ишлаш 2021/22 ўқув йили охиригача якунланади. Шу билан бирга, рус тилида ўқитиладиган ўзбек мактаблари учун ўқув -услубий мажмуасини ишлаб чиқиш бошланади.
Маълумот учун, 2021 йил cентябр ойида Ўзбекистонга яна 100 нафар мутахассисни юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги, Россия маориф вазирлиги Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган меморандумни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
622views0replies
0

Комментарии