Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонда июль ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди

"Соғлом турмуш тарзи" платформасининг июль ойи ғолиблари аниқланди.

1168views0replies
0

ЎзЛиДеП

Ўзбекистонликлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи "Соғлом турмуш тарзи" (1hls.uz) платформасида июль ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг июль ойида республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланди.
Ушбу ой якунларига кўра ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек ўтган ой давомида республика бўйича энг кўп, яъни 1 млн 888 минг 231 қадам босиб ўтган. У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн 800 минг сўм маблағга эга бўлди.
Умумий ҳисобда ўтган ой давомида 1hls.uz платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 млн 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилган. Шундан 60 млн 900 минг сўм 203 та туман босқичи ғолибларига, 8 млн сўм Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн республика миқёсида энг кўп юрган фуқарога мукофот тариқасида тўлаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида 890 минг 947 қадам юрган тошкентлик фуқаронинг электрон ҳамёнига 1 млн 800 минг сўм тушириб берилган эди.
1168views0replies
0

Комментарии