• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 августа 2021

Халқаро олимпиадада олтин олган талабага ташаккурнома топширилди

Туман ҳокими Халқаро математика олимпиадаси ғолиби бўлган қорақалпоғистонлик талабани табриклаб, бу бутун туман ютуғи эканлигини таъкидлади.

1914
0
Facebook / Равшан Мамажанов

2-7 август кунлари университет талабалари ўртасида Халқаро математика олимпиадаси (IMC - International Mathematical Competition) бўлиб ўтганди. 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок этган ушбу мусобақада 17 кишилик Ўзбекистон делегацияси якунда 5 та олтин, 6 та кумуш, 4+1 та бронза медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишди.

Элликқалъа туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, туман ҳокими С. Авезов ҳудуд аҳолиси ва ёшлар, Камол Содиқовга таълим берган устоз ва ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. С. Авезов олимпиада ғолибини табриклаб, қимматбаҳо совғалар ва ташаккурнома билан тақдирлади. 

Аввалроқ, бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамовага “Нексия-3”, эркин кураш бўйича Осиёда кумуш олган Мадина Усмонжоновага иккита қўй берилганди.

1914
0