Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 563 млн сўмлик бюджет маблағлари “еб юборилганлиги” аниқланди

Вилоятдаги икки тиббиёт марказида жами 225 млн сўм талон-тoрож қилинган.

563views0replies
0

t.me/andpress

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вилотятда давлат бюджети маблағларини талон-тoрож қилиниш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизимати маълум қилди.
Самарқанд вилоятидаги Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази мансабдор шахслари марказнинг 54 нафар ишчи-ходимларига туғруққача ва туғруқдан кейинги таътил, касаллик варақаси ва меҳнат таътили ҳамда устама пулларини асоссиз ҳисоблаш орқали давлат бюджетининг умумий 175 млн сўмини талон-торож қилган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ мажмуаси томонидан ходимларга иш ҳақи сифатида 50 млн сўм ва Нарпай туман ободонлаштириш бошқармасида жами 29 млн сўм бюджет маблағлари ноқонуний сарфланган.
Агентлик томонидан томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида вилоятидаги бюджет муассасаларида жами 563 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-тoрож қилинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар бўйича ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
563views0replies
0

Комментарии