Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида “УАЗ-3303” юк автомобили ҳайдовчиси аянчли ЙТҲга сабабчи бўлишига оз қолди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчининг ҳаракатланиб келаётган скутерга эътибор қилмай, катта йўлга чиқиши скутер ҳайдовчисининг йўл ўртасида қулаб тушиши, унинг ортидан келаётган Nexia қарама-қарши йўлдан келаётган катта юк автомобили билан тўқнашувига бир баҳя қолди.
ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, видео юзасидан олиб борилган суриштирувда ҳайдовчи И.А.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилган. У БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.