Поиск
RUUZ

Общество

Нефть ва газ тизимининг трансформация соҳасида жаҳон стандартлари жорий этилади: 3 йиллик режа ҳам ишланган

“Ўзбекнефтгаз” АЖ хорижий компания билан учрашув ўтказди.

688views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев стратегик консалтинг соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган The Boston Consulting Group раҳбарлари, жумладан, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларидаги BCG раҳбари Нуриев Рза ва бошқарув директори Владимир Рогов билан учрашди.
Учрашув доирасида хорижий томон нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотлари ҳамда бунинг натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилган ютуқлар, режалаштирилган ишлар ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда бугунги кунда трансформация соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, тизимга жаҳон стандартларини жорий этиш бўйича 3 йиллик режа ишлаб чиқилди.
Шунингдек, бошқарув раиси томонидан, бурғилаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлашнинг операцион самарадорлигини ошириш йўлида ҳам қатор муваффақиятларга эришилгани таъкидланди.
Ўз навбатида, The Boston Consulting Group компанияси мутасаддилари стратегик консалтинг соҳасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдиришди.
Дунёнинг барча минтақаларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам саноатнинг асосий тармоқлари етакчилари учун бундай лойиҳаларни амалга оширишда маслаҳатчиларнинг катта тажрибаси қайд этилди.
Учрашув якунидан томонлар маслаҳатчиларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖни қисқа ва узоқ муддатли ривожлантиришга оид фикрлари ва таклифларини батафсил ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.
Маълумот учун, The Boston Consulting Group биринчи стратегик маслаҳатчи ҳисобланади. Бугунги кунда BCG кўплаб бизнес раҳбарлари ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Компаниянинг асосий вазифаси – бизнесни бошқариш ва ривожлантириш бўйича маслаҳат бериш: янги стратегияларни ишлаб чиқиш, иш самарадорлигини ошириш, янги технологиялар ва концепцияларни ўзлаштириш.
Компания McKinsey & Company ва Bain & Company билан бир қаторда бошқарув консалтингининг "катта учлиги"га киради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.
688views0replies
0

Комментарии