• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 августа 2021

Тошкентда ерости йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди

ФВВ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

848
0
ФВВ Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ерости йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати маълум қилди. 

Кеча, 12 август куни соат 14:30 да “Буюк ипак йўли” метро бекати яқинидаги ерости ўтиш жойларидан бирида композит панеллардан ясалган осма шифтнинг бир қисми қулаб тушди.

Қайд этилишича, шифт ерости ўтиш жойининг тепасида жойлашган майсазорни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги сабаб қулаб тушган. Воқеа сабаб етказилган зарар катта бўлмаган. Ҳудуд бир неча дақиқа ичида шифт бўлакларидан тозаланган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва вафот этганлар йўқ.

848
0