• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 октября 2021

Фарғонада таътилдаги ўқитувчиларга "субботник" қилдирган директор жазоланди

Ўқитувчиларни мактабнинг таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлик ҳолати юзасидан текширув ўтказилган.

428
0
ogoh.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди

Аниқланишича, Бувайда туманида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Тўпланган ҳужжатларга асосан, мактаб директори томонидан таътил вақтида ўқитувчилар мактабнинг таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлиги аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, 14-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси ( БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима) 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.

Маълумот учун, БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм.

428
0